Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ахборот тарқатганлик учун белгиланган ҳуқуқий жавобгарлик ҳақида эслатилди

18.01.2021 15:47

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа-холида Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида  ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишнинг  ҳуқуқий оқибатлари ҳақида брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги  қонунининг 12 (1) моддаси 2-қисмига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган ?нтернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасида эса  журналистнинг касб мажбуриятлари белгиланган. Унга кўра,  ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари бирифингда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасида ОАВдан айрим турдаги хатти-ҳаракатларни содир этишда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгилангани айтиб ўтилди.   

Шу билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотларни реклама қилиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонуни нотўғри ва яширин реклама тушунчаларининг мавжудлиги ёлғон рекламага қарши курашиш бўйича норматив асос мавжудлигини англатади.

— Масалан, ижтимоий тармоқларда бир кунда бойиб кетиш ваъда қилинган, аслида эса реклама муаллифлари ташкил қилган гуруҳ ёки каналга аъзолар ва обуначиларни йиғишни мақсад қилувчи рекламаларни мисол қилиб келтириш мумкин, — дейди Севара Ўринбоева. — ?жтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади. Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган.

Ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги  кўрсатиб ўтилган

Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки ?нтернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net