Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида учрашувлар ўтказди

13.10.2021 14:05

ТОШКЕНТ, 13 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

12 октябрь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида, Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Қорақалпоғистон Республикасида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодиров Фарғона вилоятида, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обламуродов Хоразм вилоятида сайловчилар билан учрашдилар.

Бугун, 13 октябрь куни Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Хоразм вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодиров Андижон вилоятида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Бухоро вилоятида сайловчилар билан учрашади.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, сайловларда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдири ҳал этилишида уларни фаол қатнашишга даъват этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net