Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси Сума Чакрабарти адлия вазири билан мамлакатда ҳуқуқ устуворлиги ва инвесторлар учун қулай муҳит

04.11.2020 10:53

ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси  Сума Чакрабарти билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, вазир маслаҳатчига Адлия вазирлиги фаолияти, унинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардаги роли, адлия органларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди. 

Р.Давлетов БМТ Тараққиёт дастури, USAID, ЕХҲТ, Е?, БМТнинг Наркотик ва жиноятга қарши кураш бўйича бошқармаси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардаги фаол иштирокини қайд этди.   

Сума Чакрабарти ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятининг асосий йўналишлари, хусусан инвестиция муҳитини яхшилаш, давлат органлари салоҳиятини юксалтириш, бошқарув кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек давлат органлари билан мулоқотнинг янги усулларини жорий қилиш борасидаги ишлар хусусида айтиб ўтди.  

Томонлар ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, давлат бошқаруви, маъмурий таомиллар, инвесторлар учун қулай муҳит яратиш борасидаги ўзгаришлар бўйича фикр алмашди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net