Ўзбекистон Президентининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқи Жанубий Корея ОАВда инглиз тилида эълон қилинди

29.06.2022 22:15

СEУЛ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви Жанубий Корея кенг жамотчилигида ҳам катта қизиқиш ўйғотмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатдаги етакчи нашрлар мазкур йиғилишда кўтарилган асосий масала – Ўзбекистон Конституциясига замон талабларидан ва аҳолининг ҳохиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қатор материаллар чоп этмоқда.

Жанубий Кореянинг етакчи журналларидан бири - «The Korea Post» ўзининг интернетдаги саҳифасида давлатимиз раҳбарининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқининг инглиз тилидаги тўлиқ матнини эълон қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net