Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Ҳиндистон Элчиси икки томонлама ҳамкорликнинг алоҳида масалаларини муҳока

09.01.2021 15:18

ТОШКЕНТ, 9 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла ?ргашев кеча Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, суҳбат давомида томонлар 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди виртуал саммити муваффақиятли ўтказилганини таъкидлаб ўтдилар, шунингдек, Афғонистон йўналишида икки томонлама ҳамкорликнинг алоҳида жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Ҳиндистон томонига Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича сиёсий музокаралар жараёнини ишга тушуришга кўмаклашувчи чора-тадбирлари ҳамда амалга ошираётган транспорт-коммуникация лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Ҳиндистон элчиси, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш ва афғонлараро инклюзив музокараларга кўмаклашиш борасидаги фаол иштирокини алоҳида урғулади.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида таълим соҳасидаги, хусусан, Термиз шаҳрида ташкил эилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net