Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича Кванжу сайлов участкаси сайловчиларни қабул қилишга шай ҳолатда

13.10.2021 14:04

КВАНЖУ, 13 октябрь /«Дунё» АА/. Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтади. Мазкур жараённи юксак савияда ўтказиш мақсадида нафақат Ўзбекистон, балки хорижий давлатларда, хусусан, Корея Республикасида ҳам сайлов участкалари тайёр ҳолга келтирилди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миллий сайлов қонунчилигимизга биноан, Жанубий Кореяда ҳам 14 октябрдан муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси қошида 18-сон Кванжу сайлов участкаси сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Сайлов кодексидаги талабларга мувофиқ жиҳозланди.

Бинонинг кириш қисмига пешлавҳа ҳамда сайловга оид баннерлар илинди. Бинонинг ички қисмида, сайловчилар учун мўлжалланган яширин овоз бериш кабиналари ва стационар сайлов қутиси ўрнатилди.

 Шунингдек, бинога яқин ҳудудларда сайлов участкасига йўналтирувчи белгилар, номзодларнинг таржимаи ҳоллари ва сайловолди дастурлари жойлаштирилди.

Ўз навбатида, Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол қатнашиш истагини билдирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net