Ўзбекистон Президенти сайлови Туркия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

25.10.2021 17:11

АНҚАРА, 25 октябрь. «Дунё» АА/. Туркиянинг «ХаберТурк» ахборот агентлиги ўз веб-сайтида «Янги Ўзбекистон ва янгича овоз бериш» куни» сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бозок университети профессори Куршод Зорлу қаламига мансуб ушбу материалда кеча, 24 октябрь куни Ўзбекистонда ўтказилган  Президент сайлови жараёни ва мамлакатдаги сўнгги ўзгаришлар батафсил баён этилган.

«Сўнгги ташрифимда Тошкентнинг жуда ўзгарганига гувоҳ бўлдим. Янги барпо этилган бизнес марказлари, меҳмонхоналар, турар-жойлар инсоннинг кўзини қамаштиради. Ҳаммаёқ ям-яшил, ораста ва тоза... Сайлов билан боғлиқ ўзбеклар фойдаланадиган ва менга жуда ёқадиган бир ибора – “овоз бериш”», - дея таъкидлайди муаллиф.

Мақолада Ўзбекистон Туркия ва туркий дунё учун жуда муҳим давлат экани эътироф этилган.  Нашрга кўра, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон каби шаҳарлар – тамаддун бешиги ҳисобланади

Бозок университети профессори ўз мақоласида Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзо бўлиши ва ташкилотдаги ўрни ҳақида ҳам фикр юритган.  Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзо бўлиши Транскаспий йўналишдаги ҳамкорликни фаоллаштириш баробарида, Туркия ва Венгрия билан муносабатларни янада жадаллаштирди, дея қайд этади муаллиф.

«Марказий Осиёнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган Ўзбекистоннинг туркий дунёга яқинлашуви бошқа давлатлар учун ҳам фойдали бўлади. Ўзбекларда «Куч бирликда» деган нақл бор. Яъни оддий қилиб айтганда “ҳамкорликда ишлар янада осон ҳал бўлади», дейилади мақолада.

 Мақолада Ўзбекистонда Президент 5 йил муддатга сайланиши ва қонунга кўра, ўзбек тилини яхши биладиган, 35 ёшга тўлган, сўнгги 10 йил давомида мамлакатда доимий яшаб келган Ўзбекистон фуқаролари номзод бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.

«Сайловнинг энг муҳим жиҳатлардан бири - бу аҳоли фаоллигидир. Сайловчиларнинг юқори даражадаги иштироки мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллашувига хизмат қилиши аниқ», - деб ёзади  Куршод Зорлу.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net