Ўзбекистон Президенти сайлови Саудия Арабистони матбуоти нигоҳида

25.10.2021 17:10

АР-Р?ЁД, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистони Подшоҳлигининг инглиз тилида чоп этиладиган «Saudi Gazette» нашрида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Газетхонлар эътиборига мамлакатимизда фаолият юритувчи 5 та сиёсий партиядан Президентликка илгари сурилган номзодлар ҳақидаги маълумот ҳавола этилган.

Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда сўнгги 5 йил мобайнида амалга оширилган кенг қамровли демократик ислоҳотларнинг натижаларига тўхталиб, бу саъй-ҳаракатларнинг замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, қашшоқликни камайтириш, ҳар бир фуқарони кафолатланган даромад манбаи билан таъминлаш ва экологик барқарор ривожланишга эришиш устувор вазифа экани қайд этилган. 

Ўзбекистонда 2021 йилги Президент сайлови кампанияси даврида республика оммавий ахборот воситаларида сайлов тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиш учун барча номзодларга тенг имкониятлар тақдим этилгани, сайлов жараёни БМТ, Е?, ?ҲТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа кўплаб халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг экспертлари томонидан кузатиб борилгани қайд этилган.

Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ахборотига таяниб Президент сайлови муносабати билан республиканинг дипломатик ваколатхоналари жойлашган мамлакатларда 54 та сайлов участкаси ташкил этилгани хабар қилинган. Шунингдек, ушбу мамлакатларнинг 128 шаҳрида, Ўзбекистон ваколатхоналари бўлмаган 11 мамлакатда 316 та муддатидан олдин овоз бериш кўчма нуқталари фаолият юритганига эътибор қаратилган.

“Шубҳасиз, адолат ва ошкоралик тамойилларига амал қилиш нуқтаи назаридан Ўзбекистонда ўтказилган Президент сайлови энг юқори халқаро меъёр ва нормаларга жавоб беради”, - дея таъкидланади «Saudi Gazette» нашрида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net