Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари Саудия Арабистони матбуоти нигоҳида

29.10.2021 11:04

АР-Р?ЁД, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. ?слом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (Union of OIC News Agencies) сайтида ва Саудия Арабистонининг “Al-Diplomasy” электрон нашрида Ўзбекистон Президенти сайлови натижаларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан Президент сайлови натижаларининг эълон қилиниши муносабати билан “Ҳумо Арена” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан уюштирилган тадбир, шунингдек, унда 80,1 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонган амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз сайловчилари, маҳаллий ва халқаро кузатувчиларга қилган мурожаати ҳақида сўз боради.

Саудия Арабистони газетхонлари эътиборига сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари ҳақидаги маълумот аниқ факт ва рақамлар билан ҳавола этилган. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net