Ўзбекистон Президенти сайлови ?талия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

22.10.2021 12:36

Р?М, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. ?талиянинг «Exportiamo.it» онлайн-нашрида журналист Нармина Раҳимованинг Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик мавзусига бағишланган  мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Материалда Ўзбекистон Президенти лавозимига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган 5 нафар номзодга сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шароит яратилгани таъкидланган.

Муаллиф номзодларнинг сайловолди дастурларидан ўрин олган мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва халқаро муносабатларни янги даражага олиб чиқиш бўйича таклифлар ҳақида сўз юритган.

 Н.Раҳимова ?талия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлиги истиқболларига тўхталар экан, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги даврни бошдан кечираётганини қайд этган. Ўзаро манфаатли муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳар икки томоннинг амалий танлови натижасидир, дейилади мақолада.

Ўзбекистон Европа ?ттифоқи, жумладан, ?талия билан яқин ҳамкорликка эътиборни кучайтириши ва Шарқ-Ғарб алоқаларининг таянч маркази сифатидаги ролига содиқ қолиши муҳимдир, деб ёзади нашр мухбири.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net