Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Биринчи Президентини телефон мулоқотида юбилей билан табриклади

06.07.2020 13:49

ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Нурсултон Абишевич Назарбоевни 80 ёшга тўлиши муносабати билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади.

Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этиш, кучли давлат бошқаруви институтлари ва миллий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, мамлакат рақобатбардошлиги, халқаро нуфузини оширишга ва, энг муҳими, аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлашга қаратилган самарали ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги тарихий роли алоҳида қайд этилди.

Нурсултон Назарбоевнинг муваффақиятли амалга оширилган йирик ташаббусларидан бири – жадал ривожланиб бораётган Қозоғистоннинг “ташриф қоғози”га айланган янги пойтахт — Нур-Султон шаҳрига асос солингани таъкидланди.

Элбошининг глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, турли ҳудудлардаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, Марказий Осиёда интеграцияни кучайтириш ва барқарор тараққиётга эришиш борасидаги ташаббуслари халқаро ҳамжамиятда кенг эътирофга сазовор бўлди.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг кўп қиррали ҳамкорлиги изчил ривожланишда давом этмоқда ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, таълим ва бошқа устувор йўналишлардаги аниқ қўшма дастур ва лойиҳалар ҳисобига кенгайиб бормоқда.

Мулоқот чоғида етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, пандемиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорликка салбий таъсирини камайтириш бўйича ўзаро яқин мувофиқлашув ва шерикликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net