Ўзбекистон Президенти: Муса Ерниязовдек ватанпарвар инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, халқимизга, ёшларимизга намуна бўлади

01.08.2020 16:43

ТОШКЕНТ, 1 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонига дафн этилган Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

– Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди, – дея давлат раҳбари сўзларини келтиради Президент Матбуот хизмати. – У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди. Қорақалпоғистонни ривожлантириш, одамларнинг бирини икки қилиш бўйича кўп ишларни бошлаган эдик. Энди бу ишларни, режаларимизни дўстлари билан бирга албатта давом эттирамиз.

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов дафн этилган қабристон обод қилинишини таъкидлади.

- Бу ерни Қорақалпоғистонга келганлар эҳтиром билан зиёрат қиладиган масканга айлантирамиз. Шундай ватанпарвар инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, халқимизга, ёшларимизга намуна бўлади, - деди Президент.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 31 июль куни вафот этган атоқли давлат ва жамоат арбоби Муса Ерниязов дафн маросимида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига келди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net