Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби: Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани обод қилиш бўйича топшириқ бердилар

26.04.2021 10:25

ТОШКЕНТ, 26 апрель. /«Дунё» АА/.  “Президентимиз  ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш буйича топшириқ бердилар, - деди давлатимиз раҳбарининг Матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказилган брифинг давомида.

Ш.Асадов  брифингда давлатимиз раҳбарининг 23 апрель куни  Яшнобод туманида аввал аҳволи оғир бўлган Парвоз маҳалласига ташрифи тафсилотларига ҳам алоҳида тўхталди. «Бугун вазият бутунлай ўзгарган, - деб таъкидлади Матбуот котиби. - «Обод маҳалла» сиёсатини амалга ошириш натижасида бу маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолининг осуда яшаши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Ҳамма жой тоза, тартибли».

“Президентимиз маҳалла бўйлаб юриб, ободонлаштириш ишлари билан танишдилар ва нуронийлар, аёллар, болалар билан суҳбатлашдилар. Жудаям самимий мулоқотлар бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ бердилар, - деди у. - Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш буйича топшириқ бердилар”. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net