Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни эсдалик нишони билан мукофотл

24.08.2021 16:06

ТОШКЕНТ, 24 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг  «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу фармонида Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан қарши олаётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимизнинг меҳнатини эътироф этиш вазифалари белгиланди.

Унга кўра, ушбу эсдалик нишони билан мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлат иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган фуқаролар мукофотланади.

 Фармонга биноан, Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа республика идоралари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган рўйхатларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Олий Мажлис Сенати Раиси, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Бош вазир, вазирликлар, идоралар ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва бошқа мутасадди раҳбарлар «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонларини Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда Ўзбекистон Президенти номидан тантанали вазиятда топширади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net