Ўзбекистон Президенти эртага Хитойдаги энг йирик кўргазма очилиш маросимида нутқ сўзлайди

03.11.2020 11:25

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган ?мпорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик сўзи йўллайди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизматига таяниб.

Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг муҳим жиҳатлари ҳамда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳолатларни биргаликда енгиб ўтиш чораларига тўхталади.

Тадбирда қатор хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам табрик сўзи билан чиқиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net