Ўзбекистон Президенти экологияни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим ташаббусни ўртага ташлади

23.09.2020 13:06

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқининг трансляцияси давом этмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари глобал иқлим ўзгаришлари масаласига тўхталар экан, бу жараён Марказий Осиё тараққиётига катта хавф туғдираётганини қайд этди. Шавкат Мирзиёев жаҳон ҳамжамияти эътиборини яна бир бор Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатларига қаратди ва уларни камайтириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида сўзлади. 

Хусусан, икки миллион гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётгани, Ўзбекистоннинг БМТнинг кўпшериклик Траст жамғармасини тузиш бўйича ташаббуси ҳаётга тадбиқ этилгани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти янги ташаббус сифатида Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеяси махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф қилди.

Видеотрансляция давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net