Ўзбекистон Президенти БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш

23.09.2020 13:03

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Айни дақиқаларда БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқи трансляция қилинмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Бош Ассамблея раиси Вўлкан Бозкир, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва делегациялар раҳбарларини  самимий қутлаб, Бош Ассамблея сессияси коронавирус пандемияси туфайли янги формат, яъни онлайн мулоқот режимида ўтаётганини таъкидлади.

Шу муносабат билан ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш зарурати таъкидланди.

«Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир”, - деб баёнот берди Президент Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари бу борада БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф қилди.   

Видеотрансляция давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net