Ўзбекистон Президенти байрам сайлида иштирок этди

21.03.2021 17:34

ТОШКЕНТ, 21 март. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев «Humo Arena» ўтказилган Наврўзга бағишланган тантанали маросимдан сўнг, байрам сайлида иштирок этди. Сайилга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири давлатмиз раҳбари Матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Нуронийлар Аллоҳдан байрам қутлуғ келиб, ҳосиллар мўл, ризқу насибамиз кўп бўлишини, янаги Наврўзларга тинчлик-фаровонликда етказишини сўраб дуолар қилди.

Давлатимиз раҳбари миллий маданият марказлари, фольклор-энографик жамоалар чиқишларини кузатди. Ёш ижрочиларга доим ўқиш ва изланишда бўлиш кераклигини таъкидлаб, ижодий муваффақиятлар тилади.

Наврўз сайиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, қишлоқ ва маҳаллаларда давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net