Ўзбекистон — Озарбайжон: илдизлари туташ халқлар маънавий меросини ўрганишда янги босқич бошланди

27.07.2020 14:40

ТОШКЕНТ, 27 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан Озарбайжон илоҳиёт институти ҳамкорлигида «Диний бағрикенглик давлат ва жамият ривожланишининг муҳим омили» мавзусида онлайн видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Онлайн анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика маънавият ва маърифат маркази, ?мом Бухорий ва ?мом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Тошкент ислом институти ҳамда таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Озарбайжондан Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Аллоҳшукур Пашазода, Кавказ мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари, муфтий Салмон Мусаев, Диний муассасалар билан ишлаш бўйича давлат қўмитаси раиси Мубариз Гурбанли, Озарбайжон илоҳиёт институти ректори Агил Ширинов, институтнинг Фан ва инновациялар бўйича проректори Мирнияз Мурсалов, Озарбайжон – Ўзбекистон дўстлиги парламент гуруҳи раҳбари Элдор ?броҳимов, ушбу гуруҳ аъзолари – Жаваншир Пашазаде, Анвар ?скандаров, Жейҳун Маммедовлар қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилаётгани таъкидланди. ?лм-фан, алломалар илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда мунтазам равишда халқаро илмий-амалий конференциялар ўтказиш борасида фикр алмашилди.

Унда «Диний бағрикенглик давлат ва жамият ривожланишининг муҳим омили» мавзусида тўпланган бой тажриба ҳақида маълумот берилди.

Диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик жамият ривожи учун муҳим аҳамият касб этиши яна бир бор таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Озарбайжон Республикаси Диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Озарбайжон илоҳиёт институти ўртасида ҳамкорликка қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжат илм-фан тараққиёти, соҳага оид олиб борилаётган тадқиқотлар, ҳамкорликни кенгайтириш, исломшунослик ривожи йўлида таълим муассасалари салоҳияти ва имкониятидан унумли фойдаланишни кўзда тутади.

Шунингдек, анжуманда «Жамиятда диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш: Ўзбекистон ва Озарбайжон тажрибаси», «Диний қадриятларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш», «?сломий таълим ва замонавийлик» мавзуларида тақдимотлар ўтказилди.

Видеоконференция якунида Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, қадим илдизлари туташ халқларимизнинг дунё илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган алломаларимиз илмий-маънавий меросини чуқур тадқиқ этишни жадаллаштиришга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net