Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси ?талия Элчисини қабул қилди

16.12.2020 11:01

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ?талия элчиси Агостино Пинна билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш тўғрисида фикр алмашилди.

?талия элчиси мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ютуқларини эътироф этди. «Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз», - деди у.

А.Пинна сўзларига кўра, мамлакатимиз ?талиянинг энг муҳим ҳамкорларидан бирига айланишида Ўзбекистоннинг очиқ сиёсати муҳим роль ўйнамоқда.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида илиқ муносабатлар ўрнатилгани, сиёсий соҳада ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон ва ?талия халқаро ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди.

Парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан томонлар парламент делегациялари ташрифларини алмашиш, парламентлар, тегишли қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари раҳбарлари даражасидаги алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, шу жумладан, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда ?талия парламентининг таҳлилий бўлинмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва ?талия ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net