Ўзбекистон – Норвегия ташқи сиёсат маҳкамаларида қўшма сармоявий ва технологик лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди

25.06.2020 16:10

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов видеоконференцалоқа шаклида Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Аудун Ҳалворсен билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарида келтирилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон – Норвегия кўп қиррали ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбирда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама фаоллаштиришга қизиқиш билдирилди.

Вазир ўринбосари Шерзод Асадов савдо-иқтисодий соҳада ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади. ?кки мамлакат етакчи компанияларининг узоқ муддатли шерикчилик алоқаларини жадаллаштириш кераклиги қайд этилди. Мамлакатимизга Норвегия инвестициялари ва технологияларини жалб қилган ҳолда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан ҳар икки томон бирдек манфаатдор экани билдирилди.

Онлайн учрашувда, шунингдек, маданий-гуманитар соҳаларда ва туризм тармоғида ҳамкорлик режалари кўриб чиқилди.

Музокараларда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net