«Ўзбекистон мусулмонлари қадамжолари» монографиясининг тўлдирилган шакли нашр этилди

20.08.2020 10:53

ТОШКЕНТ, 20 август. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистоннинг илм-фани ва маданияти олимлар асарларида» муаллифлик туркумидан ўрин олган  Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Е.В.Ртвеладзе ва Л.Л. Ртвеладзе ҳаммуаллифлигидаги «Ўзбекистон мусулмонлари қадамжолари» номли монография тўлдирилиб ва қайта ишланиб иккинчи марта нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?ллюстрациялар билан бойитилган китобда Ўзбекистон ҳудудидаги ислом динининг илк қадамжоларидан бошлаб (Сомонийлар мақбараси, Бухоро, IX аср) ХХ асрнинг бошларигача (Занги ота мажмуаси, Тошкент) бўлган энг кўзга кўринган ва қизиқарли ёдгорликларнинг пайдо бўлиш тарихи баён қилинган.

Нашр «Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳаси ва Фанлар академияси Санъатшунослик институти илмий лойиҳаси доирасида амалга оширилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net