Ўзбекистон миллий стенди «World Travel Market London» ярмаркасида намойиш этилмоқда

03.11.2021 12:28

ЛОНДОН, 3 ноябрь. «Дунё» АА/. Лондонда туризм соҳасидаги йирик халқаро кўргазма ва ярмаркалардан бири - «World Travel Market» (WTM) бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси «Uzbekistan Airways» АЖ билан биргаликда халқ амалий санъати буюмлари экспозицияси ва мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳамда маданий-тарихий мероси ҳақидаги Ўзбекистон миллий стендини ташкил этди. Миллий стендда «Ayimtour Travel Agency», «Marakanda Travel», «Responsible Travel» ва бошқа миллий сайёҳлик агентликлари ҳам ўз фаолиятини намойиш қилмоқда.

Буюк Британиядаги Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиси Софи ?бботсон билан ҳамкорликда қатор оммавий ахборот воситалари, жумладан, «Lonely Planet», «The Cheap Holiday Expert», «The Jewish Chronicle», шунингдек, «Best Travel», «Travel Experts», «Import Promotion Desk» сайёҳлик компаниялари вакиллари учун Миллий стенд тақдимоти ўтказилди.

Софи ?бботсон Ўзбекистонда туризм соҳасидаги кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ислоҳотлар натижасида   мамлакатга 2019 йилда  рекорд миқдордаги,  яъни 6 миллион 700 минг  сайёҳ келган.

?штирокчилар пандемия даврида Ўзбекистон сайёҳлик соҳасини қандай қўллаб-қувватлаётгани, мамлакатда туризм инфратузилмасини кенгайтириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, янги замонавий чанғи курортларини ташкил этиш ҳақидаги маълумотлар билан танишди.  Ўзбекистон 2022 йилдан хорижий давлатлар, жумладан, Буюк Британиядан сайёҳларни кенг миқёсда қабул қилишга тайёрлиги таъкидланди.

WTM туризм соҳасидаги энг йирик, оммабоп халқаро кўргазма ва ярмаркалардан бири бўлиб, бу соҳада деярли барча хизмат турларини тақдим этади. Европада иккинчи йирик сайёҳлик кўргазмаси бўлган WTM 1980 йилдан бери ҳар йили Лондонда ўтказилиб келинмоқда. Ўзбекистон ушбу халқаро кўргазмада 2009 йилдан бери фаол қатнашиб келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net