Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти

15.06.2021 17:50

БУХОРО, 15 июнь. /«Дунё» АА/. Бухорода 30 июль — Халқаро дўстлик кунига муносиб тайёргарлик кўриш  мақсадида «Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти» деб номланган “давра суҳбати” ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Вилоят ҳокимлиги манбасига кўра, анжуманда юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки ўлкамизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу айни пайтда Ўзбекистоннинг барча соҳалардаги ислоҳотларида ҳам ўз аксини топаётир.

Ўзбекистонда 30 июль — Халқаро дўстлик куни сифатида нишонланиши белгиланган. Тадбирда вилоятдаги миллий-маданий марказлар раҳбарлари билан байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. «Янги Ўзбекистон – янги ташаббуслар» шиори остида «Ўзбекистон - умумий уйимиз» мавзусида ўтказиладиган кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирларда вилоятдаги барча миллатлар вакиллари фаол иштирок этиши, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш масалалари муҳокама этилди. Вилоятда июль ойини  – халқаро дўстлик ойлиги сифатида кенг нишонлашга қарор қилинди.

Маълумки, бугунги кунда Бухоро вилоятида 11 та миллий-маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг самарали иш юритиши учун барча шароитлар яратилган. Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйи биноси фойдаланишга топширилган.

 – Бугунги кунда бағрикенглик инсоният томонидан эришилган энг катта ютуқлардан биридир, – деди Татар-бошқирд миллий-маданий маркази раҳбари Равиль Забиров. – Бундан кейинги тараққиёт учун ҳам у муҳим омиллардан бири бўлиб қолади. Ўзбекистонда турли конфессия вакиллари ўртасида мустаҳкам дўстлик, бағрикенглик муҳити таъминланган. Ўзбекистонимизда истиқомат қилаётган барча миллат вакиллари бир тану бир жон бўлиб яшаб келмоқда. Миллати, тили, динидан қатъий назар барча тенг ҳуқуққа эгадир.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net