Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорлик ва ишонч муҳитининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшмоқда – халқаро эксперт

19.05.2020 10:20

ТEҲРОН, 19 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Маданият институти раиси Сарвар Бахтий билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақа давлатлари билан олиб борилаётган яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш бўйича конструктив ва ҳар томонлама пухта ўйланган ташқи сиёсати Марказий Осиёда барқарорлик ва ишонч муҳитининг мустаҳкамланишига хизмат қилганини қайд этди.

Ўзбекистон раҳбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли ҳозирги кунда Марказий Осиё давлатларининг минглаб фуқаролари минтақа бўйлаб эркин саёҳат қилиш, шунингдек, қариндошларини зиёрат қилиш имконига эга бўлди, дейди сиёсатчи.

?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Маданият институти раиси Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан НурСултон ва Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари кўп асрлик қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга, минтақа мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кучли туртки бўлганини таъкидлади.

“Бой тарих ва маданий меросга эга бўлган Ўзбекистон асрлар давомида минтақадаги кўп миллатли ва кўп маданиятли давлатлардан бири бўлиб келган. Бугун ҳам ушбу мамлакатда турли миллат ва дин вакиллари аҳил, ҳамжиҳатликда яшамоқда, улар мамлакат равнақи йўлида меҳнат қилмоқда”, – дейди С.Бахтий.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net