Ўзбекистон Марказий Осиё минтақаси сиёсатида муҳим ўрин тутади – “B’nai B’rith International” ташкилоти президенти

18.05.2020 17:24

ВАШ?НГТОН, 18 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси “B’nai B’rith International” халқаро нодавлат ташкилоти билан биргаликда ушбу уюшма аъзолари учун веб-семинар ташкил қилди. Тадбирда АҚШ, Канада, ?сроил ва Европа мамлакатларининг 500 га яқин ижтимоий-сиёсий, маданий, гуманитар ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“B’nai B’rith International” 1843 йилда ташкил этилган дунёдаги қадимий яҳудий жамоат ташкилотларидан бири. Бугунги кунда унинг 40 та мамлакатда ваколатхоналари бор.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча тармоқларида амалга оширилаётган ўзгаришлар, коронавирус тарқалишига қарши кураш чоралари, Ўзбекистон – Америка ва Ўзбекистон – ?сроил муносабатларидаги устувор жиҳатлар, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги қўшничилик сиёсатининг мазмун-моҳияти, Афғонистон йўналиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Онлайн конференция давомида иштирокчилар Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашнинг амалий ютуқлари билан таништирилди. Мамлакат бўйлаб карантин чоралари жорий этилишининг самарадорлиги таъкидланди. Хусусан, карантин сабаб мамлакатимизда юқумли касаллик тарқалиши бошқа давлатларга нисбатан паст кўрсаткичда сақланиб қолди.

Мамлакат раҳбарияти томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатъий чоралар кўрилаётгани, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар экспортининг давлат томонидан молиявий кўмак тарзида ва логистика имтиёзлари орқали рағбатлантирилаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Веб-семинарни бошқарган “B’nai B’rith International” президенти Ден Мариашн Ўзбекистон минтақанинг барча мамлакатлари ва Афғонистон билан умумий чегараларга эга бўлган ягона мамлакат бўлиб, Марказий Осиё минтақавий сиёсатида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

“B’nai B’rith International” Ўзбекистоннинг минтақадаги геосиёсий ўрнини юқори баҳолайди. Мамлакат минтақа хавфсизлигининг гарови ва терроризмга қарши курашдаги асосий давлатдир”, деди у.

Америка томони Ўзбекистоннинг 2019 йилда 26,2 фоизни (42,2 миллиард доллар) ташкил қилган ташқи савдодаги ўсишини юқори баҳолади. Шу тариқа минтақада ҳам савдо-сотиқ барқарор ўсиб бораётгани таъкидланди.

Турли йўналишлар бўйича ташкил қилинган сессияларда хорижий аудитория вакиллари мамлакатимизда муқобил энергия манбаларини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, ушбу соҳада етакчи давлатлар билан ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганига қизиқиш билдирди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда қайта ишланмайдиган табиий ресурсларнинг маҳаллий экспортдаги улушини сезиларли даражада камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда, уларни мамлакат ичида чуқур қайта ишлашга ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни чет элларда сотишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳукуматимизнинг энергетика соҳасида табиий газ улушини камайтириш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни босқичма-босқич кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, йиғилганларга Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоғига айланган ва сўнгги йилларда иқтисодиётдаги улуши уч бараварга ўсган туризм соҳасининг барқарор ривожланиши тўғрисида маълумот берилди.

Бир сўз билан айтганда, тадбир Америка Қўшма Штатлари жамоатчилиги ва 20 дан ортиқ мамлакатлар вакилларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, ташқи сиёсат, юртимиз тарихий ва маданий мероси билан таништиришга имкон берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net