Ўзбекистон Марказий банки Халқаро молия корпорацияси билан битим имзолади

28.07.2020 11:55

ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Марказий банки Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан электрон ва рақамли молиявий хизматларни ривожлантиришда тартибга солиш муҳитини яхшилаш, молиявий саводхонликни ошириш дастурларини амалга ошириш бўйича иккита битим имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Марказий банк манбасига таяниб.

Ушбу лойиҳалар аҳоли учун молиявий хизматларни оммалаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Халқаро молия корпорацияси экспертлари электрон ва рақамли молиявий хизматлар соҳасида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, масофадан хизмат кўрсатиш ва молиявий хизматларни тақдим этиш, мижозларни масофадан идентификация қилиш тамойилларини жорий этишда кўмаклашади. Битимга кўра, шунингдек, кредит ташкилотларининг банк тўлов агентларини жалб қилиш кўзда тутилган, тўлов тизимларини тартибга солиш ҳужжатларисиз синаш имкониятини берувчи махсус ҳуқуқий режими яратилади.

Бундан ташқари ХМК Марказий банк билан биргаликда аҳоли ва банк ходимларининг молиявий саводхонлигини ва рақамли молиявий саводхонлик билан боғлиқ масалаларда маслаҳат бериш қобилиятига эга мураббийларни тайёрлайди, молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари бўйича оммабоп ўқув материалларини ишлаб чиқади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net