Ўзбекистон маданият вазирлиги вакиллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини ўрганмоқда

14.06.2021 17:18

ТОШКЕНТ, 14 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аҳмедов бошчилигидаги делегация Қозоғистонга борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги маълумотига таяниб.

Делегация аъзолари ташрифнинг илк куни Нурсултон шаҳри Опера ва балет театрида бўлди.

Мазкур ташрифдан мақсад ўзаро ижодий тажриба алмашиш, ҳамкорлик истиқболларини белгилаш, ўзаро маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаб, санъат ва маданиятни ривожлантириш йўлида амалга ошириладиган қўшма лойиҳаларни оммалаштириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net