Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори

23.07.2022 17:43

Самарқандда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг "Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори" VI Халқаро конгресси бошланди.

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ўндан ортиқ халқаро ва бешта миллий ташкилотлар кўмагида ташкил этилган конгресснинг биринчи куни "Ўзбекистон маданий мероси замонавий илм-фан диққат марказида" мавзусидаги халқаро илмий конференция ўтказилди.

Унда 35 дан ортиқ давлатдан келган шарқшунос олимлар Ўзбекистон ва Марказий Осиё халқлари маданий меросига оид маърузалари билан иштирок этди.

Конференцияда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси таҳрир ҳайъати раиси, академик Акмал Саидов, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви аъзоси, Миҳо музейининг махсус ходими (Япония) Сергей Лаптев, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори Баҳром Абдуҳалимов, Туркия Фанлар академияси президенти Музаффер Шекер, Ўзбекистон ?слом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ва бошқалар конгресснинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга бағишланган лойиҳа мамлакатимиз маданий меросини тадқиқ этишда муҳим аҳамиятга эга, - дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори Баҳром Абдуҳалимов. – Бир неча йил олдин бошланган лойиҳа юртимиз тарихига қизиқувчи дунёдаги 500 нафардан ортиқ шарқшунос олимларни ўзида бирлаштирди. Шу кунгача Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти конгрессининг бештаси муваффақиятли ўтказилди. Уларнинг асосий қисми хорижий давлатларда ташкил қилинган бўлса, олтинчи конгресс кўриб гувоҳи бўлаётганимиздек юртимизда юқори савияда ташкил этилмоқда. 

 

Бугунги кунгача мамлакатимиз маданий меросига боғлиқ элликта китоб-альбом нашрдан чиқарилган эди. Булардан юртимиздаги манбалардан ташқари дунёнинг турли давлатларида сақланаётган ноёб манбалар киритилган. Олтинчи конгресс доирасида яна ўнта ана шундай китоб-альбом тақдимоти ўтказилди. Умуман олганда, конгрессни ўтказишдан мақсад юртимиз маданий меросини чуқур ўрганиш, ундан фойдаланган ҳолда мамлакат тарихида бошланган янги давр илм-фани, инновацион ривожланишини янги босқичга кўтаришдан иборат. Шу боис олтинчи конгресс "Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори" деб номланган. Ўйлайманки, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар Учинчи ренессанс учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Конгресс доирасида "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" (51-60 жилд) туркумидаги 10 та янги китоб-альбомнинг тақдимоти бўлиб ўтди. 25 дан ортиқ давлатдан 350 нафар олимлар томонидан дунёга машҳур 100 кутубхона ва музейлар китоб-альбомлар асосида ишланган тўплам 60 жилдга етди.

- Биз Россия кутубхоналарида Ўзбекистон китоб маданияти ёдгорликларига оид фондларимизни юксак қадрлаймиз, - дейди Россия кутубхоналари ассоциацияси президенти, Россия давлат оммавий-тарихий кутубхонаси директори Михаил Афанасьев. - Уларнинг рус маданиятига таъсирини яхши биламиз ва шу сабабли ушбу ёдгорликларни тўплаш ва ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилаяпмиз. Ўзбекистон маданий меросини ўрганишга бағишланган лойиҳани юксак баҳолаймиз. Лойиҳа доирасида кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда. Албатта, олтинчи конгрессда тақдим этилаётган сўнгги ўрганишлар натижалари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Конгрессда дунёга машҳур 250 дан ортиқ шарқшунос олимлар, жумладан, 33 нафар машҳур халқаро музейлар директорлари, 15 нафар миллий музейлар директорлари, 6 нафар халқаро ташкилотлар вакиллари, 15 нафардан ортиқ академиклар, 20 дан ортиқ профессорлар, 20 нафар фан доктори иштирок этмоқда. Улар томонидан икки кун давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари маданий меросига бағишланган 100 дан ортиқ маърузалар тингланиши кўзда тутилган.

- Конгерссга ?станбул кутубхоналарида Алишер Навоийнинг ноёб асарлари қўлёзмалари нусхалари сақланмоқда, - Туркия элчихонаси маданият ва туризм маслаҳатчиси Алпарслан Акинжи. Ушбу қўлёзмалар Ўзбекистон маданий меросини татқиқ этишда ҳам муҳим аҳамиятга эга деб ўйлаймиз. Шу боис бу асарлар лойиҳадан ўрин олган. Умуман олганда бизнинг тарихимиз бир. Бизнинг сўзимиз ҳам, турмуш маданиятимиз бир-бирига узвий боғлиқ. Шундай экан, ушбу лойиҳада муносиб иштирок этишимиз лозим, деб биламиз.

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг "Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори" VI Халқаро конгресси давом этмоқда.

Ғолиб ҲАСАНОВ, Алишер ?СРО?ЛОВ (сурат), ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net