«Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги» доирасида юртимизнинг маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш бўйича промо-акция эълон қилинди

16.12.2020 11:13

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзбекистоннинг маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги доирасида юртимизнинг маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш бўйича промо-акция эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Промо-акциянинг асосий мақсади – Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва жамоатчилик, хусусан ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, «Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги» доирасида намойиш этиладиган «Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига киритилган кўргазмалар ва ноёб қўлёзмаларни фаол оммалаштиришдир. Aкцияда қатнашиш муддати 15 декабрдан 25 декабргача.  Aкцияда, фуқаролигидан қатъи назар, 16 ёшга тўлган барча шахслар, талабалар, олимлар, тарихчилар ва журналистлар иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун иштирокчилар 15-18 декабрь кунлари Ёшлар саройи биносида бўлиб ўтадиган маданий мерос ҳафталигига қатнашиши ва форум давомида олинган фотосуратлар, видеофильмлар ва мақолаларни ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида #uzbektourism #uzbmeros хештеглари билан жойлаштириши ва ижтимоий тармоқларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-марказ» саҳифаларига обуна бўлиш керак. 

Ғолиблар танловда иштирок этиш сертификатлари ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net