Ўзбекистон – жўшқин ҳаёт тарзига эга ривожланаётган давлат – Ли ?к Хён

28.06.2020 11:58

СEУЛ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореянинг Могвон университети проректори, Корея Республикаси юридик тадқиқотлар институти – Миллий ҳуқуқ институти собиқ директори Ли ?к Хён “Дунё” ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида жорий йилнинг 22 июнь куни қабул қилинган ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясининг аҳамияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Сўнгги уч йилда бир неча бор Ўзбекистонга сафар қилдим. Мен учун бу нафақат дўстона одамлар яшайдиган мамлакат, балки жўшқин ҳаёт тарзига эга ривожланаётган давлатдир, – деди Жанубий кореялик эксперт. – Жамиятда иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий соҳа жадал ривожланмоқда. Мен ўз мамлакати равнақи йўлида меҳнат қилаётган одамларнинг ғайратини кўриб қувондим. Шунинг учун ҳар йили Ўзбекистонга ташриф буюраман ёки мамлакатдаги ўзгариш ва янгиликларни диққат билан кузатиб бораман.

Бугун мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида ривожланиш кузатилмоқда. Шавкат Мирзиёев Президент сифатида иш бошлаганидан бери кўплаб ислоҳотлар ва ўзгаришларни амалга оширди. Бугун эса инсон ҳуқуқларини яхшилаш борасидаги интилишлар халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва мамлакатга бўлган ишонч янада кучаймоқда.

Қисқа вақт ичида мамлакат раҳбариятининг инсон ҳуқуқларини яхшилаш ва ҳуқуқий тизимни такомиллаштиришга қаратган улкан саъй-ҳаракатларидан таъсирландим.

Миллий стратегиянинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш соҳасида яна бир муҳим босқич бўлади, деб ўйлайман.

Ўзбекистонга қизиққан ва ўзгаришларга хайрихоҳ чет эл фуқароси сифатида мамлакатнинг бундан кейинги ривожланишини кузатишда давом этаман ва ўзбек халқининг кучли ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш борасидаги барча ҳаракатлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net