Ўзбекистон - Жанубий Корея: тараққиёт ва тинчлик йўлидаги изчил ҳамкорлик

27.01.2021 10:46

ТОШКEНТ, 27 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги серқирра ҳамкорлик  изчиллик руҳи ва кенг кўламли иқтисодий мазмун-моҳият билан ажралиб туради.

1992 йил 29 январь куни икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан буён 16 марта олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди.

Сўнгги тўрт йил давомида Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари икки давлат раҳбарлари ўртасидаги бой ва сермазмун сиёсий мулоқотга асосланган ҳолда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. 2017 ва 2019 йилларда амалга оширилган ўзаро давлат ташрифлари натижасида имзоланган ҳукуматлараро битимлар ва тижорат шартномаларининг умумий миқдори 22 миллиард долларни ташкил этди. 2019 йил апрель ойида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар “алоҳида стратегик шериклик” даражасига кўтарилди.

Ушбу юқори мақом 2020 йилда коронавирус пандемияси бутун дунёни қамраб олган, халқаро ҳамкорлик, глобал иқтисодиёт ва ривожланишга салбий таъсир ўтказган вазиятда ўзининг ёрқин исботини топди. Ўтган йил Корея Республикаси Ўзбекистонга 314 миллион доллар миқдорда сармоя киритди ва Жанубий Кореянинг мамлакатимиз иқтисодиётига йўналтирган инвестициялари умумий ҳажми 7 миллиард доллардан ошди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда сўнгги бир неча йил ичида Жанубий Корея капитали иштирокидаги корхоналар сони қарийб икки бараварга ошди. 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда 875 та ана шундай корхона рўйхатдан ўтказилган, шу жумладан, улардан 539 таси 100 фоиз хорижий капитал иштирокида ташкил этилган. Мамлакатимизда Жанубий Кореянинг 74 та компанияси ваколатхоналари аккредитациядан ўтган.

?кки давлат ўртасида ўзаро манфатли савдо алоқаларини ривожлантириш учун энг қулай режим яратилган. 2020 йилда савдо айланмаси ҳажми пандемия туфайли бироз пасайганига қарамасдан, 2,1 миллиард доллардан ошди.

?кки мамлакат қонун чиқарувчи органларида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик ва алоқалар фаол ривожланмоқда.

Мамлакатларимиз ҳар йили ўтказиладиган "Корея Республикаси - Марказий Осиё" ҳамкорлик форуми доирасида фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси кўп томонлама асосда ҳам самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Сеул Ўзбекистон ташаббуси билан 2018 йил БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган иккита ҳужжат – “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” ва “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияларини қўллаб-қувватлади ва уларнинг ҳаммуаллифи бўлди. Жанубий Корея, шунингдек, БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йиллар учун ўтказилган сайловда Ўзбекистон номзоди учун овоз берди.

Маданий-гуманитар соҳа ҳамкорликнинг муҳим йўналишидир. ?кки мамлакат президентлари иштирокида 2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида Корея маданият ва санъат уйининг очилиши тарихий воқеа бўлди. Бу маскан мустаҳкам дўслик ва ўзаро юксак ҳурмат рамзи, бугун юртимизда истиқомат қилаётган қарийб 180 минг кишини ташкил этадиган корейс диаспораси вакилларининг учрашув манзилига айланди.

Ўзбекистоннинг корейс миллатига мансуб аҳолиси ўз она тилини мамлакатимиздаги 48 та мактаб ва лицей ҳамда 7 та университетда ўрганиш имкониятига эгалигини таъкидлаш лозим. Бундан ташқари, республикамизда Жанубий Кореянинг сўнгги йилларда очилган ?нҳа, Пучон, Ёжу университетлари филиаллари, шунингдек, Фарғона шаҳридаги Корейс халқаро университети фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон олий ўқув юртлари ушбу давлатнинг 45 дан ортиқ университети ва илмий-ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

2014 йил Тошкентдаги "Дўстлик боғи" ҳудудида очилган Сеул боғи, шунингдек, 2018 йил пойтахт кўчаларидан бирига Сеул номи берилиши ҳам ўзбек ва корейс халқларининг мустаҳкам дўстлиги рамзи бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 30 октябрь куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқида Ўзбекистон Жанубий Кореяни мамлакатимизда рақамли ва “яшил” технологиялар жорий қилиш жараёнидаги асосий ҳамкорлардан бири сифатида билишини таъкидлади. Республикада Ўзбекистон-Жанубий Корея ўқув ва амалий тўқимачилик технопарки, Ноёб металлар ва қотишмалар илмий-технологик маркази, Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технология маркази, "Электрон ҳукумат" соҳасидаги Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлик маркази ташкил этилган. Қурилиш ва кимёвий технологиялар соҳасидаги Ўзбекистон-Корея ҳамкорлик марказларини яратиш масаласи ўрганилмоқда.

Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам кенг кўламли қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2019 йил апрель ойида бу йўналишдаги Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлик маркази ташкил этилди, 2020 йил май ойида EDCF жамғармаси кўмагида Тошкентда болалар кўп тармоқли марказининг қурилиши якунланди. Катталар учун кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Онкология клиникасини қуриш лойиҳалари кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон шифокорлари Жанубий Кореянинг етакчи клиникалари ва марказларида ҳар йили билимини бойитади ва иш ўрганади. Бугунги кунга қадар 400 дан ортиқ тиббиёт мутахассиси ушбу имкониятлардан фойдаланиб, ўз малакасини оширди.

Пандемия даврида, 2020 йил апрель-май ойларида Корея университети эпидемиологлари Цой Чжэ Ук (1-даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган) ва Юн Синг Жу Ўзбекистонга келиб, ҳамкасбларига кўмак ва маслаҳат берди.

Бир сўз билан айтганда, бугун икки ишончли шерик қўшма лойиҳалари ёки дастурлари қамраб олмаган соҳа деярли йўқ. Қўшма ташаббусларнинг салмоқли рўйхати бундан кейин ҳам Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларини янада юқори даражага олиб чиқадиган янги режалар билан тўлдириб бораверилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net