Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

28.02.2020 11:23

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича Ташкилотга аъзо давлатлар ?шчи гуруҳининг 4-йиғилишига фаол ҳозирлик кўриляпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига таяниб.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича ?доралараро комиссиянинг 2019 йил якунидаги қарорига биноан, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи савдо режими тўғрисидаги меморандум ва республикамиз ташқи савдо режимининг турли жабҳаларини қамраб олувчи 12 та қўшимча ҳужжатлар тасдиқланиб,  ташкилот котибиятига юборилди.

Булар Ташқи савдо режими тўғрисидаги меморандумга қўшимча равишда ушбу ҳужжатнинг 7 та иловаси, Жаҳон савдо ташкилотининг божхона қиймати бўйича келишувларни қўллаш, савдодаги техник тўсиқлар, санитария ва фитосанитария чоралари, интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо жиҳатлари тўғрисидаги ЖСТ келишувларини қўлланиши юзасидан маълумотлар ҳамда Ўзбекистон миллий қонунчилигини ЖСТ қоида ва талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тўпламларидан иборат.

Бундан ташқари, ?шчи гуруҳ 4-йиғилишини ўтказишни таъминлаш мақсадида ?доралараро комиссия томонидан маъқулланган бир қатор ҳужжатлар Женевадаги ЖСТ Котибиятига тақдим этилган.

Ўрнатилган амалиётга мувофиқ, келгуси 4-6 ҳафта давомида ЖСТга аъзо давлатлар Ўзбекистон томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. Ушбу жараён якунида сўнг Женевада Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга кириши бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net