Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Бишкекда ўтказилаётган иқтисодий форумда иштирок этмоқда

25.05.2022 11:58

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг таклифига кўра, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  раҳбарияти «Евроосиё иқтисодий форуми – 2022» халқаро форумида иштирок этаётир, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Федерация маълумотига кўра, бугун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бошланган мазкур форум 26 май куни ҳам давом этади. Бугун Қирғиз-Россия Славян университетида форум доирасидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов бошчилигидаги делегация, шунингдек, форум доирасида эртага  ташкил этиладиган «?нсонлар ва бизнес манфаатлари учун техник тартибга солиш» муҳокамаларида қатнашади.  

Евроосиё иқтисодий форуми 2016 йилдан буён ЕО?? мамлакатларида ўтказиб келинаётган “Евроосиё ҳафталиги” негизида ташкил этилган. Мазкур форум ЕО?? ва кузатувчи давлатларнинг йирик, ўрта ва кичик бизнеси вакиллари, давлат ва нодавлат идораларини жамлайди.   

Унинг асосий мақсади интеграциясини тезлаштириш, мавжуд тўсиқларга барҳам бериш ва иқтисодиёт секторлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этиш ЕО?? кун тартибидаги асосий масалалардан хабардор бўлиш, яқин истиқболда ЕО??га аъзо давлатлар қонунчилигида қандай йўналишлар устувор бўлишини прогнозлаш, Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этаётган компаниялар билан бизнес ҳамкорлик ўрнатиш каби қатор имкониятларни тақдим этади. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2018 йилдан буён Халқаро истеъмолчилар ташкилотининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net