Ўзбекистон «?пак йўли дурдонаси» халқаро кинофестивалига тайёргарлик кўрмоқда

17.08.2021 16:23

ТОШКЕНТ, 17 август. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Ўзбекистон Президентининг «Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига кўра, йиғилишда жорий йилда бўлиб ўтадиган кинофестивалга тайёргарлик ишлари, шунингдек, миллий кинематография, кинокомпания ва кинотеатрлар тармоғини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбарининг қарорига биноан, Тошкент халқаро кинофестивали  Кинематография агентлиги томонидан  2021 йилдан бошлаб ҳар йили 28 сентябрь - 23 октябрь кунлари «?пак йўли дурдонаси» номи остида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 1968-1997 йилларда Осиё, Африка, ва Лотин Америкаси мамлакатлари Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net