Ўзбекистон инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига «Миллатнинг саломатлик лигаси» дипломи топширилди

11.06.2021 17:38

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига таниқли россиялик шифокор, академик Лео Бокерия президентлик қилаётган «Миллатнинг саломатлик лигаси» дипломи топширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизматига кўра, диплом Тошкентда бўлиб ўтаёиган «Соғлиқни сақлаш — TIHE 2021» халқаро кўргазмаси доирасида топширилди.

«Миллатнинг саломатлик лигаси» вице-президенти Николай Кононов Лео Бокерия номидан Миллий палата раиси Равшан ?замовга ҳамкорлик муносабатлари ва Умумроссия жамоатчилик ташкилоти фаолияти асосидан жой олган соғлом турмуш тарзи тамойилларини ривожлантиришда кўрсатаётган кўмаги учун миннатдорчилик билдирди.

Россиянинг мазкур ташкилоти лойиҳалари тажрибаси Ўзбекистонда қизиқиш уйғотмоқда ва мамлакатимизда олиб борилаётган соғлом турмуш тарзи йўналишида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга ҳамоҳангдир.

Хусусан, Тошкент кўргазмасида Россиянинг кенг миқёсдаги «Соғлом муниципалитет» дастури тақдим этилган. Мазкур дастур 2015 йилдан амалга оширила бошлаган ва Россия Федерациясининг 85 та ҳудудини қамраб олган.

Дастурнинг асосий вазифаси — аҳолига танлаш имконияти ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш шароитларини яратиш, соғломлаштириш инфратузилмаларини барпо этиш, одамлар турмуш сифатини ошириш ва умрини узайтиришда кўмаклашишга қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net