Ўзбекистон III Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

30.01.2020 10:12

ТОШКЕНТ, 30 январь. /«Дунё»/ АА. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов III Ёшлар Осиё ўйинларинининг Ўзбекистонда ўтказилиши муносабати билан Лозанна (Швейцария)га ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабарига асосланиб, “Дунё” АА мухбири хабар бермоқда. Вазир ўринбосари сафари доирасида Осиё Олимпия Кенгашининг Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон билан учрашди.

“Лозанна шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фарман билан учрашдик. Мулоқот чоғида 2025 йилда III Ёшлар Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида суҳбатлашдик ва керакли келишувга эришдик”, – дея О.Қосимовнинг сўзларидан иқтибос келтирилади манба хабарида.

Учрашувда Осиё Олимпия Кенгаши Президенти шайх Aҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳнинг шу йил март ойида Ўзбекистонга ташрифи ва унда имзоланадиган ҳужжатлар тўплами муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2030 йилда ўтказиладиган ХХI Осиё ўйинларини қабул қилиш бўйича ҳам ариза топширган. Мусобақани ўтказиш учун  Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби давлатлар даъвогарлик қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net