Ўзбекистон ҳудудига киришнинг янги тартиби белгиланди

21.03.2021 17:38

ТОШКЕНТ, 21 март. /«Дунё» АА/. Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори билан Ўзбекистон ҳудудига киришнинг қуйидаги янги тартиби ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра,  Ўзбекистон ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёки чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тест олиш тартиби 15 мартдан эътиборан бекор қилинди.

Бундан ташқари, ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар ҳаво ёки темир йўл қатановига рўйхатдан ўтишдан олдин, сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЦР орқали текширилиб, манфий кўрсатгичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади.

Автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЦР орқали текширилиб, манфий кўрсатгичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этишлари шарт.  ПЦР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирусга экспресс тест  топширади.

Коронавирус инфекциясига ПЦР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.

 Автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви натижасида мусбат натижа қайд этилган ҳолларда белгиланган тартибда тегишли ҳудудда жойлашган тиббиёт муассасаларига юборилади.

Сўх тумани, Шоҳимардон, Чўнқара, Тоштепа аҳоли пунктларига киришда ҳамда улардан Ўзбекистон томон транзит тарзида бораётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан коронавирус инфекциясига барча турдаги тест таҳлилларини топшириш талаб этилмайди.

25 мартдан бошлаб хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилардан фақат тан олинган лабораторияларнинг коронавирус инфекциясига ПЦР текширувлари ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтказилади ёхуд автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали экспресс тест текшируви ўтказмасдан киритилади.

Шу билан бирга, Республика ҳудудига кириб келиш бўйича ўрнатилган тартиб билан бир қаторда фуқаролар томонидан тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, дезинфекция ишларини ўтказиб бориш талабига риоя қилиш белгиланди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net