Ўзбекистон -Ҳиндистон муносабатлари ривожи учун янги имкониятлар эшиги очилди

05.12.2020 09:57

ДЕҲЛ?, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг «Vivekananda International Foundation» ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари бугунги ҳолати ва истиқболлари» мавзусида вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Халқаро муносабатлар бўйича ахборот-таҳлил маркази раҳбарлари ва таҳлилчилари ҳамда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси, Ҳиндистоннинг турли мамлакатлардаги собиқ элчилари, Вивекананда фонди ва бошқа етакчи илмий-тадқиқот марказлари раҳбарияти ва таҳлилчилар қатнашди. Вебинарни, шунингдек, онлайн платформа орқали  50 нафардан зиёд мутахассис кузатиб борди.

Анжуман иштирокчиларига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, минтақавий ташқи сиёсат, Ўзбекистон-Ҳиндистон алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

?кки мамлакат таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилиб, қўшма тадбирлар режалари белгилаб олинди.

Вивекананда фонди директори Арвинд Гупта ўз сўзида Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнига ижобий баҳо берди.

—Ўзбекистоннинг фаол ва прагматик ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиё минтақасидаги муҳит тубдан ўзгарди, мамлакатнинг халқаро ҳамкорлари билан амалий алоқалари кўлами бир неча мартага ошди,— деди А. Гупта. —Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил Ҳиндистонга амалга оширган давлат ташрифи ўзбек-ҳинд муносабатлари ривожи учун янги имкониятлар эшигини очди.

Ҳозирги пандемия шароитида коронавирусга қарши курашиш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бутун дунё мамлакатлари устувор йўналиш ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш ҳақидаги ташаббуси ўта долзарб ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшиш бўйича самарали ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин. Бу борада аниқ йўналишларни экспертлар даражасида белгилаб олиш ва хукуматларга тегишли таклифлар киритиш мақсадга мувофиқдир.

 

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат ўз маърузасида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларига тўхталиб, иштирокчилар эътиборини икки асосий жиҳатга қаратди.

—Биринчидан, Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсати ва Ҳиндистоннинг Марказий Осиё йўналишидаги қарашлари ўзаро ҳамоҳангдир,— деди М.Прабхат. — Ҳиндистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё йўналиши муҳим ўрин тутади. ?кки давлат раҳбрлари даражасида ўзаро изчил мулоқот йўлга қўйилганини эътироф этиш керак.

Президент Шавкат Мирзиёв бошчилигида ўта қисқа муддатда Марказий Осиёда янги ҳамкорлик муҳити яратилди ва минтақа тараққиётининг янги босқичига ўтилди. Ўзбекистон янги минтақавий ташқи сиёсати ва Деҳлининг Марказий Осиё мамлакатлари билан азалий дўстлик ва ҳамкорлик сиёсати ўзаро бир-бирини тўлдириб туради. Бунинг амалий натижаси сифатида икки мамлакат ташаббуси билан ҳамкорликнинг янги формати – ташқи ишлар вазирлари даражасидаги “Ҳиндистон - Марказий Осиё” мулоқоти ташкил этилди.

?ккинчидан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали ислоҳотлар натижасида бугунги кунга келиб барча соҳаларда ижобий муҳит шаклланмоқда. Бу борада турли йўналишларда етакчи хорижий мамлакатлар билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, илғор тажрибаларни мамлакатда жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, Ҳиндистондаги АКТ соҳасидаги мавжуд илғор салоҳиятидан фойдаланиш, ўзбекистонлик турли соҳа мутахассислари малакасини ошириш каби йўналишларга Ўзбекистон томони улкан қизиқиш билдирмоқда. Қайд этиш лозим, ўтган давр мобайнида мазкур йўналишда сезиларли натижаларга эришилди: Ўзбекистон ҳудудида илк бор Ҳиндистон университетлари филиаллари ишга туширилди, ҳиндистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда республика ҳудудларида “IT-рark”лар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, М.Прабхат икки томонлама савдо ҳажмини оширишда транспорт-логистика масалаларини ҳал қилиш муҳим омил сифатида сақланиб қолаётганлигини таъкидлади. Бу борада Эроннинг «Чабаҳор» порти салоҳияти алоҳида қайд этилди.

 

Глобал тадқиқотлар институти президенти, Ҳиндистоннинг Қозоғистон, Швеция ва Латвиядаги собиқ элчиси Ашок Сажжанхар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги мавжуд тарихий, маданий яқинликни алоҳида қайд этиб, ушбу жиҳат икки томонлама туризм йўналишини муҳим ва улкан салоҳиятга эга бўлган соҳага айлантириши мумкин дея таъкидлади. Ҳозирги кундаги пандемия билан боғлиқ кўплаб чекловлар ушбу соҳада қатор қийинчилик ва муаммоларни келтириб чиқарган бўлсада, томонлар ҳозирдан бошлаб пост-пандемия даври учун туризм йўналишида қўшма режаларни шакллантириши, ҳамкорликнинг ўзаро фойдали жиҳатларини аниқлаб бориши зарур.

 

Ҳиндистон мудофаа тадқиқотлари ва таҳлили институти эксперти Мина Сингх Рой Ҳар икки давлат аҳолисининг улкан қисмини ёшлар ташкил этишини инобатга олиб, уларнинг мамлакатлар ривожидаги муҳим ўрни алоҳида қайд этилди. Бу йўналишда ҳам яқин ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши томонлар манфаатларига бирдек хизмат қилиши таъкидланди.

Бундан ташқари М.Рой Ўзбекистон ва Ҳиндистон таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорликда қўшма лойиҳа ва нашрларнинг тайёрланиши икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни янада чуқурроқ ўрганилишига хизмат қилишини эътироф этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net