Ўзбекистон Германиялик сайёҳлар учун диққатга сазовор масканга айланиши мумкин

05.07.2020 14:28

ФРАНКФУРТ, 5 июль. /«Дунё»АА/. Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини чет элда оммалаштириш, шунингдек республикамизнинг пандемиядан зарар кўрган туристик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) Бош консуллигида  «BZ.COMM» реклама ва маркетинг агентлиги бош директори Свен Майер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Свен Майер 2004 йилдан бери туризм соҳасида реклама ва маркетинг билан шуғулланиб келаётган «BZ.COMM» ва «One Billion Voices», компанияларининг эгаси ва асосчисидир. Ушбу тузилмалар Германиянинг етакчи туроператорлари ва оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширади.

Учрашув аввалида Германия томонига Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши ва мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Ҳукумат томонидан COVID-19 глобал пандемиясидан зарар кўрган республиканинг туризм саноатини тезроқ тиклаш бўйича кўрилаётган чоралар қайд этилди.

Свен Майер, ўз навбатида, Ўзбекистонга сафари чоғида тарихий обидалар ва Буюк ?пак йўлининг меъморий ёдгорликлари ҳақида унутилмас таассуротлар олганини айтди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Европа мамлакатларидан сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун барча зарур имкониятлар мавжуд. Реклама кампанияси ва маркетинг ишларини тўғри ташкил қилиш орқали, Ўзбекистон йилига 50 миллион сайёҳни жалб этиши мумкин. Жумладан, немис сайёҳлари ташриф буюрадиган қизиқарли мамлакатга айланиши имкониятига эга.

Учрашув якунлари бўйича бир қатор янги фойдали лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди. Хусусан, жорий йил август ойида Ўзбекистон ва Германия сайёҳлик соҳаси, шу қаторда давлат ва хусусий сектор вакилларининг учрашувини видеоконференцияси шаклида ўтказиш, немис журналистлари, блоггерлари, фреэлансерлар ва туроператорларнинг келгуси сайёҳлик мавсумлари учун Ўзбекистонга пресс-турини ташкиллаштириш шулар жумласидандир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net