Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

16.03.2020 16:15

ТОШКЕНТ, 16 март. /“Дунё” АА/. Дунёда янги турдаги коронавирус эпидемиясининг тарқалиши ортидан Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги уни пандемия, деб эълон қилди. Тарқалиш ўчоғи сифатида Хитойнинг Ухань шаҳри қайд этилса-да, бугунги кунга келиб ушбу вирус ?талия, Жанубий Корея ва Эронда тобора кенг тарқалиб бормоқда.

Мамлакатимизда яқин ва қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик ва дўстликни мустаҳкамлаш масаласи ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қаралади. Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 февралда яқин ва стратегик ҳамкор мамлакат Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида фармойиш имзолаган ва унинг доирасида икки бор зарур бирламчи тиббий воситалар Чин юртига жўнатилган эди.

Эрон ?слом Республикаси ҳукуматининг коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур буюм ва воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатини қўллаб-қувватлаш, ушбу инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида давлатимиз раҳбари топшириғига биноан, Эрон ?слом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

Бугун Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Ташқи ишлар, Мудофаа вазирликлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда шакллантирилган тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами ?слом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Эрон ?слом Республикасига жўнатилди.

?нсонпарварлик ёрдами таркибида бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезонлар, махсус тиббий форма ва тиббий ниқоблар, тиббий дока ва спирт, гигиеник геллар ҳамда “Rutan” таблеткалари бор.

– Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар бугун ҳар қачонгидан-да мустаҳкам, – деди Эрон ?слом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найирободий. – Ҳозирги кунда дунё ҳамжамияти синовли дамларни бошдан кечирмоқда. Айни вазиятда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорлик ва кўмак инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни янада ёрқинроқ акс эттирмоқда. Шарқ халқлари, хусусан, мамлакатларимиз “Дўст синовли кунда билинади” нақлининг маъносини теран англаган ҳолда, ушбу ҳаётий фалсафани ўзи учун дастуриламал билади. Буни биродар ва дўст Ўзбекистон халқи номидан Эронга инсонпарварлик юкининг жўнатилиши ҳам тасдиқлайди. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Эрон халқи саломатлиги учун биринчилар қаторида ана шундай эзгу ишни амалга оширмоқда. Оғир вазиятда кўмак кўрсатаётган Ўзбекистон Президенти, ҳукумати ва ўзбек халқига эронликлар номидан  ўз миннатдорлигимни билдираман.

Юкни кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида делегация юборилди.

?нсонпарварлик ёрдамини Эроннинг Меҳработ халқаро аэропортига етказиш режалаштирилган. Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти бортидаги мамлакатимиз делегацияси қайтишда иборат ушбу мамлакатда бўлиб турган юк ҳайдовчилари, вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабаларни ҳам олиб қайтади.

Ўзбекистонга қайтган мамлакатимиз делегацияси аъзолари ва олиб келинган ватандошларнинг 14 кун давомида махсус карантинга жойлаштирилиши белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net