Ўзбекистон элчихонаси ватандошларимизни ва мамлакатимиз дўстларини Наврўз тантаналарига таклиф этди

21.03.2021 17:37

АНКАРА, 21 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси барча ватандошларимиз ва мамлакатимиз дўстларини Наврўз муносабати билан Анкаранинг Кеçиорен муниципалитети билан биргаликда ўтказиладиган байрам тадбирига таклиф қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир доирасида концерт дастури, миллий маданият намуналари (миллий либослар, заргарлик буюмлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, эсдалик совғалари ва бошқа асори атиқалар), таомлар намойиши, шунингдек, анъанавий маросимлар - олов ёқиш, оловдан сакраш ва темирчилик усталарининг чиқишлари ўрин олган.

Байрам маросими эпидемиологик хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.

“Ажойиб байрам тантаналарини биргаликда нишонлашга ва Наврўз  қувончига шерик бўлишга таклиф қиламиз!”, дейилади элчихона хабарида.

Тадбир 21 март куни соат 11:00 дан 17:00 гача ўтказилади.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган жой: Kalaba Türk Dünyası Meydanı.

Манзил: Güçlükaya Mah., Cumhuriyet Caddesi, No:1 Keçioren/ANKARA

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net