Ўзбекистон элчихонаси АҚШга келадиган барча авиайўловчилардан COVID-19 бўйича тестнинг манфий натижаси талаб қилинаётганини маълум қилди

22.01.2021 11:52

ТОШКEНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг расмий маълумотига кўра, Америка ҳукумати мамлакатга кирадиган барча авиайўловчилардан COVID-19 бўйича тестнинг манфий натижасини талаб қилишга қарор қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, янги талабларга биноан 26 январдан бошлаб АҚШга учадиган барча йўловчилар парвоз муддатидан аввал 3 кун ичида коронавирус тестидан ўтиши керак бўлади. Авиакомпанияга лаборатория таҳлил натижаларини тасдиқлайдиган (қоғоз кўринишида ёки электрон шаклда) ёки COVID-19дан тўлиқ соғайганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилади.

Таъкидланишича, самолётга чиқишдан аввал авиакомпаниялар барча йўловчиларнинг манфий тест натижаси ёки соғайганлик тўғрисидаги ҳужжатларни текшириши керак. Агар йўловчи манфий тест натижаси ёки тузалганлик тўғрисидаги ҳужжатни тақдим қилмаса ёки тестдан ўтмасликка қарор қилса, авиакомпания йўловчини самолёт бортига қўймаслиги шарт.

Бундан ташқари, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари авиайўловчиларга мамлакатга учиб келгандан кейин 3-5 кун ўтгач коронавирусга қайтадан тест топшириш ва 7 кун давомида уйда қолишни тавсия қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net