Ўзбекистон элчиси ва Европарламент депутати Е? билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимиз «GSP+»дан фойдаланувчи мақомини олиш масал

07.01.2021 09:48

ТОШКEНТ, 7 январ. /«Дунё» АА/. Айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турган мамлакатимизнинг Латвиядаги элчиси Кадамбай Султонов, Европа Парламенти вице-президенти Хейди Хаутала билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Финляндиядан бўлган Европа парламенти депутатига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Мажбурий ва болалар меҳнатини йўқ қилиш борасидаги ютуқлар ва Ўзбекистонни  диний эркинлик соҳасида алоҳида ташвиш уйғотадиган мамлакатлар рўйхатдан якуний чиқариш масалларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг асосий қоидалари, унда Европа ?ттифоқи билан яқин ҳамкорликнинг устувор йўналиши ва Ўзбекистоннинг «GSP+» бенефициар мақомини олиши алоҳида эътироф этилди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.

Хейди Хаутала, ўз навбатида, Хельсинки ва Брюссель Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш йўлидаги тараққиётни катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлади. Тошкентнинг Е? билан томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ва «GSP+»дан фойда олувчи мақомини олиш истагини мамнуният билан қабул қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net