Ўзбекистон элчиси Россия Т?Вдаги учрашувда иштирок этди

22.01.2021 14:38

МОСКВА, 22 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг элчилари билан анъанавий учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда, шунингдек, Россия Президентининг махсус вакили Михаил Швидкой, МДҲ ?жроия қўмитаси раиси — ?жрочи котиби Сергей Лебедев, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Станислав Зас ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович қатнашди.

Учрашувда кўп томонлама форматдаги қўшма ишлар доирасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар якунлари кўриб чиқилди.

Мулоқотда иштирокчилар ҳамкорлик масалалари, жумладан, ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича кейинги вазифаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net