Ўзбекистон элчиси Озарбайжон мудофаа вазири билан учрашди

18.02.2021 10:40

БОКУ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Ҳасанов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги барча соҳалардаги ўзаро манфаатли муносабатларнинг бугунги ҳолати юқори баҳоланди. Томонлар икки мамлакат халқларининг тарихий, маданий, маънавий ва лингвистик яқинлиги ва муштараклигини тасдиқлади.

Вазир элчига Озарбайжон Президенти ?лҳом Алиевнинг мувозанатли ва узоқни кўзлаган сиёсати туфайли амалга оширилган миллий армия қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар ва ютуқлар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда мудофаа соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Суҳбат дўстона ва самимий руҳда кечди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net