Ўзбекистон элчиси Литва Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

18.08.2021 10:27

ТОШКЕНТ, 18 августа. /?А «Дунё»/. Ўзбекистоннинг Литвадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) Қадамбой Султонов Литва Президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, суҳбат чоғида Литва Президенти Тошкент ва Вильнюс ўртасидаги сиёсий мулоқотни ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожланиш суратларини ижобий баҳолади. Европа ?ттифоқига аъзо давлатлар орасида Литва 2020 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг Германиядан кейинги иккинчи йирик савдо шеригига айлангани алоҳида таъкидланди.

Элчи сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда эришилган кенг кўламли ўзгаришлар натижалари, Ўзбекистон-Литва ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари ва минтақавий ривожланиш масалалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Литва Президенти Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар Вильнюсда юқори баҳоланиши, ислоҳотлар натижалари эса Европа ?ттифоқининг барча давлатлари томонидан олқишланишини маълум қилди.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ўртасидаги кенг қамровли шерикликни сезиларли даражада фаоллаштириши қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net