Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси спикери билан музокаралар ўтказди

17.03.2021 13:09

ДЕҲЛ?, 17 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчиси Дилшод Ахатов кеча Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси спикери О.Бирла билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Спикер Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолатига юқори баҳо бериб, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришда парламентлараро мулоқотларнинг ўрни юқори эканини таъкидлади.

Томонлар ўзбек-ҳинд парламентлараро ҳамкорлигини ривожлантириш, ушбу йўналишда тўғридан-тўғри алоқаларни жадаллаштириш ва тажриба алмашиш имкониятлари хусусида фикр алмашди.

Парламентлар вакиллари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этиш, ўзаро делегациялар алмашувини йўлга қўйиш, Ҳиндистон парламент тадқиқотлари ва малака ошириш институтида ўзбекистонлик ёш парламент аъзолари учун курслар ташкил этиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net