Ўзбекистон длегацияси Варшавада Польша Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти билан музокаралар ўт

17.03.2021 13:50

ВАРШАВА, 17 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Варшавада Польша Савдо-саноат палатаси бош директори Марек Клочко ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вице-президенти Мирчин Чиж билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Томонлар Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Польша томонига Ўзбекистонда Covid-19нинг миллий иқтисодиётга таъсирини бартараф этиш бўйича кўрилаётган изчил чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Ўзбекистонда Польша сармоядорлари иштирокидаги 39 та корхона фаолият юритмоқда. Улардан 14 таси юз фоиз хорижий капитал иштирокида ташкил этилган бўлиб, энергетика, тўқимачилик, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳалар амалга оширмоқда.

?кки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳалари бажариш ва ўзбек маҳсулотларини Польшага экспорт қилишни ташкил этиш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.

Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, жорий йилда қўшма тадбирлар, шу жумладан, Ўзбекистон-Польша бизнес форумини ташкил этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net