Ўзбекистон делегациясининг Эрон саноат, конлар ва савдо вазирлигида ўтказган учрашувида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқбо

08.03.2021 12:44

ТEҲРОН, 8 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация Эрон саноат, конлар ва савдо вазирининг ўринбосари Ҳамид Задбум билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Сармоявий ҳамкорлик Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг устувор йўналиши ҳисобланади. 2020 йилда Ўзбекистонда Эрон капитали иштирокидаги корхоналар қарийб 40 тага кўпайиб, уларнинг умумий сони 290 тадан ошди.

Эронлик инвесторлар учун Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, кимё, тўқимачилик саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги истиқболли йўналишлар ҳисобланади.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш, ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net